
Маълумки, Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 март санасигача ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши лозим.
Ахборот хизмати «ҲИСОБОТЛАР» рукни орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этган ҳисобот-маълумотномалар якунланганини маълум қилади.
Шу боис, эртага, 2026 йил 26 февраль куни соат 10:30 да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунларига бағишланган ҳисоботлари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
☎️ +998 (71) 236-6035
+998 (55) 500-5545
⚡️ Масъул: Матбуот котиби — У. П. Урунов @uzbekistonmet_uz
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати