

Бугун, 2026 йил 24 февраль куни Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси А.А.Назиров фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
✍️ Қабул давомида Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси, Юридик бошқарма ва «Тошкент магистраль электр тармоқлари» филиалидан мутахассислар, шунингдек, Ахборот хизмати ҳамда мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.
Мурожаатчиларга бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш тартиби ва номзодлар билим-малакаси борасида қўйиладиган талаблар, шу билан бирга, электр тармоқлари муҳофаза зонаси, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг амалга ошириш тартиби ҳамда босқичлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати