2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ИҚТИСОДИЙ ЎҚИШ: “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
  • 25.02.2026
  • 19

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчисининг 2025 йил 21 июлдаги 07-15-18-сонли топшириғига асосан, жорий йилнинг I чорагида вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг малакасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган.

Бугун, 2026 йил 25 февраль санасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.М. Қурбонов бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони ижросига бағишланган ишчи тартибдаги йиғилиш — Иқтисодий ўқиш тадбири бўлиб ўтди.
 
Феруз Мустафоевичнинг таъкидлашича, 2026 йил учун тасдиқланган устувор йўналишлар бўйича ислоҳот дастурларининг ижро ҳолати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари ҳузуридаги ҳар кунги йиғилишларда муҳокама қилиб, ўзига хос мониторинг ва таҳлиллар олиб борилмоқда. Шунингдек, “edo.ijro.uz” тизимида Акциядорлик жамиятига тааллуқли ҳар бир топшириқ ижро учун қабул қилиниб, унинг ечими атрофлича таҳлил қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.

Иқтисодий ўқиш давомида белгиланган стратегик мақсадлардан келиб чиқиб, Акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларининг масъулиятини кескин ошириш мақсадида йиғилиш қуйидагича қарор қабул қилди:

1️⃣ Президент Мурожаатномасида белгиланган энергетика соҳасига оид вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш — барча раҳбар ва ходимлар учун устувор вазифа этиб ҳисоблансин;

2️⃣ Иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва тежамкорликни таъминлаш доимий назоратга олинсин;

3️⃣ Молиявий интизомни кучайтириш, ҳар бир харажат ва лойиҳа бўйича аниқ ҳисоб-китоб билан иш олиб борилсин;

4️⃣ Жорий йилда қуйидаги ишларнинг амалга оширилиши таъминлансин:

►  81,0 млрд кВт∙соат электр энергиясининг транспортировка қилиниши, 8,9 млн долларлик транзит хизмати амалга оширилиши;
►  36877 километр тармоқларда режали, навбатдан ташқари ва даврий кўриклар ўтказиши, 10000 та изолятор ҳамда 4 000 та қуш қўнишидан ҳимоя мосламаларининг ўрнатилиши;
►  барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 664,4 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши;
►  электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 2104 км 35-500 кВ электр узатиш тармоқлари, 62 дона трансформатор ва 264 дона ўчиргич мукаммал ҳамда 2758 дона трансформатор, 3958 та коммутацион аппаратлар, 21414  км 35-500 кВ тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилиши;
► “Ресурсларни самарали бошқариш” (ERP) тизимининг ишга туширилиши;
►  Жамиятнинг электр энергиясини транспортировка қилиш хизмати тарифини янги ишлаб чиқилган РАБ услубида ҳисоблаш;
►  жароҳатланишнинг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ижросининг таъминланиши;
►  режалаштирилган барча турдаги товар-моддий бойликларнинг (ишлар, хизматлар) ўз вақтида, сифатли ва нархларни таҳлил қилган ҳолда харид қилинишининг таъминланиши ҳамда маҳаллий маҳсулотлар улушининг 85 фоизга етказилиши.

5️⃣ Жамият ва унинг филиаллари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли кўринишдаги коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг олди олинсин;

6️⃣ Ҳар бир раҳбар ўз йўналиши бўйича шахсий жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

▶️ Батафсил

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati