Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган, қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилган эди.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда олиб борилган тизимли ишлар натижасида юқори кучланишли 19 та подстанция қуввати қўшимча 1 855 МВАга (мегавольт ампер) оширилди. Вазирлик хабарига кўра, 2022 йилда ҳам бу жараён изчил давом эттирилади.
Бугунги кундаги тараққиёт кўп жиҳатдан ахборот технологияларининг ривожланиш кўрсаткичларига боғлиқ. ХХI асрда интернет тармоғи жамият ҳаётининг турли соҳаларига кириб келиши билан «электрон ҳукумат», «электрон савдо», «рақамли иқтисодиёт» каби атамалар пайдо бўлди.
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар! Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Аввало, ўз ҳаётини она юртимизни ҳимоя қилишдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бугун, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ушбу байрам муносабати билан барча юртдошларимизни табриклайди!
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда.
“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.
13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Хитойнинг Шандун провинциясида 320 МВт қувватга эга сузувчи қуёш электр станциясининг қурилиши якунланди. Тизим йилига қарийб 550 миллион кВт•c электр энергиясини ишлаб чиқариши кутилмоқда, деб хабар беради «Electrek».
12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилган эди.
2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201155 (+425) нафарни ташкил этмоқда.
Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг ортида катта меҳнат, катта заҳмат ётибди. Бунда энергетикларнинг туну кун меҳнати, ускуналарнинг узлуксиз ишлаши ва уларнинг ўз вақтида назоратидек масъулият мужассамдир.
Мамлакатимиз аҳолисининг сони ошиб бориши, юртдошларимизнинг электр ускуна ва жиҳозларидан фойдаланиш кўламининг йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Демакки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари изчил ривожланиб бориши, янги объектлар қурилиб, мавжудлари янгиланиб бориши лозим.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси О. Тўхташев 2021 йил мобайнида Жамият тасарруфидаги бир қанча тузилмаларда бўлиб, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати билан яқиндан танишиб чиқди.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда олиб борилган тизимли ишлар натижасида юқори кучланишли 19 та подстанция қуввати қўшимча 1 855 МВАга (мегавольт ампер) оширилди.
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, тақсимловчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатиш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ҳамда магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.
2021 йилда истеъмолчиларга жами 5 млн 465 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 2019 йилдан буён давом этаётган анъанага кўра, «2021 йил САРҲИСОБИ» рукни бўйича ҳисобот маълумотномаларни эълон қилишни бошлайди. Унда сиз Акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда амалга оширилган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўласиз.
Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт бўлган шамол ва Фарғона вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қўриш бўйича инвестор-танлов тендерлари ўтказилади.