2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: ЭРТАГА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ
  • 20.01.2026
  • 11

#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Эртага, 21 январь куни соат 01:00 дан 03:00 гача (тунги 2 соат давомида) Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВли «Ботаника» подстанциясида 35 кВли янги электр қурилмаларини ишга тушириш ҳамда мазкур ишларни хавфсиз олиб бориш мақсадида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Шу муносабат билан:

Юнусобод туманининг: «Бодомзор», «Бўзсув», «Шайҳ Шивли», «Мирзо Улуғбек», «Янги Тарнов», «Хиёбонтепа» ҳамда «Фирдавсий» МФЙларининг айрим ҳудудларида;

Мирзо Улуғбек туманининг: «Оққўрғон», «Дархон», «Ҳамид Олимжон», «Лашкарбеги», «Мирзакалон Исмоилий» МФЙларининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз. 

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati