

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари Подстанциялар хизмати Чортоқ устачилик бўлаги мутахассислари томонидан Чортоқ туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Қорабоғ-2» подстанциясида режа асосида муҳим профилактика ва синов ишлари амалга оширилди.
⚙️ Мазкур тадбирлар доирасида Т-1 трансформатори ҳамда ОД-КЗ 110 кВ 1-шиналар тизимида техник кўрик, синов ва созлаш ишлари бажарилиб, ускуналарнинг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
⚡️ Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида авария ҳолатларининг олдини олиш, электр таъминотининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсад қилинган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot