Янгиликлар
FM.104.1 тўлқинларида бугунги кунда энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот берилди

«Ёшлар» радиоканалининг FM.104 тўлқинлари, "Ёшлар билан мулоқот" дастурида бугунги кунда энергия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ахборот тақдим этилиб, жонли эфирда радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

  • 18.08.2023
  • 211
Андижон вилоятида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан қурилаётган 220/110/10 кВ кучланишли “Сарой” подстанциянинг қурилиш-монтаж ишлари тўғрисида маълумотнома

Истеъмолчиларни узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги ПҚ–5180-сонли қарори ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 17–18 июль кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари, шунингдек, Президент ҳузурида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 33-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли янги подстанция қурилмоқда.

  • 17.08.2023
  • 413
«ENERGO-IT» филиали мутахассислари «Андижон МЭТ» филиали тасарруфидаги алоқа ва ҳимоя ускуна-жиҳозларининг техник-муҳандислик ҳолатини ўрганишди

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “ENERGO-IT” филиалининг 2023 йилнинг 7 августдаги 02-34-13/293-сонли хатига асосан сектор бошлиғи В.Мирзаев, муҳандис Қ.Ўрақов ҳамда «Андижон МЭТ» филиали мутахассислари У.Ҳамдамов ва У.Ғиёсовлар томонидан ўтказилган назорат амалиётида Филиал тасарруфидаги эксплуатацияга яроқли ва яроқсиз алоқа ускуна-жиҳозлари синовдан ўтказилиб, тегишли сервис-созлаш хизматлари амалга оширилди.

  • 15.08.2023
  • 162
Сирдарё ва Жиззах вилояти истеъмолчиларининг электр таъминоти ишончлилиги оширилиши учун 220 кВ кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан “Сирдарё иссиқлик электр станцияси”дан 220 кВ кучланишли ҳаво линиясини ва 220 кВ кучланишли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 2х144 км, жами 288 километр узунликка эга 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 МВА тўла қувватга эга 220 кВ кучланишли подстанция қурилмоқда.

  • 15.08.2023
  • 415
2016–2023: Магистрал электр тармоқлари орқали тақсимловчи тармоқларига етказиб берилган электр энергияси миқдор кўрсаткичларининг ўсиб бориш динамикаси

Эътиборингизга 2016–2023 йилларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфдаги магистрал электр тармоқлари орқали ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилган электр энергияси миқдор кўрсаткичлари динамикасини (млрд кВт•соат) тақдим этамиз

  • 14.08.2023
  • 164
Магистрал электр тармоқлари тасарруфидаги радиореле алоқа қурилмалари назорат кўригидан ўтказилмоқда

Маълумки, электр таъминоти объектларида радиоалоқа ва бош турдаги алоқа воситалари барқарор фаолият юритиши лозим. «Наманган МЭТ» филиалида «Ўзбекистон МEТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров томонидан 2022 йил 30 декабрда тасдиқланган «2023 йил учун магистрал алоқа тизимларига доимий хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш» тўғрисидаги топшириғига биноан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  • 14.08.2023
  • 183
FM.87.9 тўлқинларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари муҳокама этилди

Бугун, 2023 йилнинг 14 август куни соат «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари муҳокама этилди.

  • 12.08.2023
  • 174
Мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

  • 11.08.2023
  • 217
Юқори кучланишли электр тармоқларида олиб борилган таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари ҳамда назорат ва ҳисобот тадбирлари

⏺ 01.08.2023 — НАМАНГАН: 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида эски изоляторларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди ⏺ 27.06.2023 — СИРДАРЁ: 500 кВ кучланишли Л-557 ҳамда Л-550-сонли электр узатиш тармоқлари электр энергетика умумтизимига уланди

  • 10.08.2023
  • 370
Акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун тасдиқланган Бизнес режасида ҳам жорий йилдаги фаолияти зарар билан якунланиши назарда тутилган

Бугун kun.uz интернет нашри саҳифаларида "Энг кўп молиявий фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар маълум қилинди" номли мақола эълон қилинди ва унда «Энг катта молиявий зарар билан ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” биринчи бўлди, компания 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлаган» дея ахборот берилган.

  • 10.08.2023
  • 214
“ENERGO-IT” филиали мутахассислари “Наманган МЭТ” филиали алоқа ва ҳимоя ускуна-жиҳозларининг техник-муҳандислик ҳолатини ўрганишди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарятининг топшириғига биноан, корхона ҳамда подстанциялардаги реле ҳимояси ва алоқа ускуналарнинг ҳолатини ўрганиб чиқиш ҳамда диспетчерлик технологик бошқарув воситаларини инвентаризациясини ўтказиш мақсадида 2023 йилнинг 8-9 август кунлари «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли бўлган “Сардор”, “Қизил-ровот” ҳамда “Оби-ҳаёт” подстанцияларидаги ускуна-жиҳозлар ҳолати қайта кўрикдан ўтказилди.

  • 10.08.2023
  • 216
Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикалари Энергетика вазирликлари Қўшма ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 8 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикалари Энергетика вазирликлари Қўшма ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари А.Жуманазаров ва Озарбайжон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари С.Велиев иштирок этди.

  • 09.08.2023
  • 198
Брифинг: Жорий ярим йилликда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғида амалга оширилган ишлар таҳлили

Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида республика миқёсида 748 та трансформатор пункти алмаштирилди, 7 минг 548 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди. 2 минг 941 километр ўтказиш тармоқлари янгиланди, 22 минг 112 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. 1 минг 257 та подстанция юқори технологик усулда қайта жиҳозланди.

  • 08.08.2023
  • 230
БРИФИНГ: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ фаолиятининг 2023 йил биринчи яримйиллик ҳисоботи

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар 2023 йил учун белгиланган режага мувофиқ тарзда олиб борилмоқда. Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йил биринчи яримйиллиги ҳисоботидан қуйидаги рақам ва кўрсаткичлар ўрин олган:

  • 04.08.2023
  • 179
4 август, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар

Мавзу: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ўтган 6 ойдаги асосий кўрсаткичлари

  • 04.08.2023
  • 178
FM.87.9 тўлқинларида маънавий-маърифий масалалар таҳлили муҳокама этилди

2023 йилнинг 3 август куни соат 11:20да «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида маънавий-маърифий масалалар таҳлили жонли мулоқот орқали муҳокама этилди.

  • 03.08.2023
  • 169
Электр энергияси етказиб беришда юзага келаётган узилишлар юзасидан мурожаат

Сўнгги кунларда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика соҳасида мураккаб вазият юзага келди. Хусусан, юртимизнинг деярли барча ҳудудида куннинг маълум вақтида электр энергиясини узишга мажбур бўлинмоқда. Жумладан, июнь ойида жами 34,8 млн кВт·соат мажбурий чеклов киритилган бўлса, мазкур кўрсаткич июль ойининг ўтган 31 куни мобайнида 175 млн кВт·соатни ташкил қилди. Ёз фаслига ўтилганидан бери жами 210 млн кВт·соат мажбурий чеклов қўлланилган.

  • 02.08.2023
  • 198
500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида эски изоляторларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди

2023 йил 29 июль куни «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли, техник номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг «ҚАМЧИҚ» довони ҳудудидан ўтган 74,1 км қисмидаги таянч устунлари бўйлаб назорат кўриги олиб борилди.

  • 01.08.2023
  • 214
FM.103.1 тўлқинлари — «Ўзбекистон» радиоканалида энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар таҳлили муҳокама этилди

2023 йилнинг 1 август куни соат 11:20да «Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар таҳлили жонли мулоқот орқали муҳокама этилди.

  • 01.08.2023
  • 155
Энергетика соҳасини рақамлаштириш бўйича тренинг

2023 йил 29 майдан 3 июнгача Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил қилинган Кореа Республикасидаги “Энергетика соҳасини рақамлаштириш ва илғор энергия технологиялари” семинарида бошқаруви раиси ўринбосари Ф.М. Қурбонов бошчилигидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимларидан ташкил топган махсус гуруҳ иштироки таъминланди.

  • 31.07.2023
  • 280
>