2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Бухоро вилояти 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
  • 15.07.2026
  • 56

#Тезкор_тадбир

Бухоро вилояти 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура штаби томонидан Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Т. Н. га қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, 509 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

! Шунингдек, Когон туманда жойлашган 16-таълим муассасасига қарашли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланди. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 418 млн сўмни ташкил қилди.

Манба:  https://t.me/Uzenergoinspeksiya/11235

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati