2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: ЖАЗИРАМА КУНЛАРДА ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИ – ДОИМИЙ НАЗОРАТ ОСТИДА!
  • 14.07.2026
  • 5

Айни кунларда пойтахтимизда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши электр энергияси истеъмолининг ортишига сабаб бўлмоқда. Натижада магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларга тушаётган юклама ҳам сезиларли даражада ошмоқда.

♂️ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

► 220 кВ, 110 кВ ва 35 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда магистраль электр узатиш тармоқларида:

✔️ Тепловизор назоратлари мунтазам олиб борилмоқда;
✔️ Трансформаторлар, ўчиргичлар ва бошқа электр ускуналарининг техник ҳолати доимий кузатилмоқда;
✔️ Навбатчи ва тезкор-таъмирлаш бригадалари 24/7 шай ҳолатда хизмат олиб бормоқда;
✔️ Аниқланган камчилик ва носозликлар зудлик билан бартараф этилмоқда;
✔️ Электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш бўйича профилактик ишлар жадаллаштирилган.

⚙️ Асосий мақсад — ёзнинг энг иссиқ кунларида пойтахт истеъмолчиларини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда электр тармоқларининг ишончли ишлашини кафолатлашдир.

! Ҳурматли истеъмолчилар!

Электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишингиз электр таъминоти тизимига тушаётган юкламани камайтиришга ҳамда барқарор электр таъминотини сақлашга хизмат қилади.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлида туну кун хизматда!

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot