2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТУН БЎЙИ ХИЗМАТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • 15.07.2026
  • 4

Аввал хабар берганимиздек, 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари белгиланган режа асосида давом этмоқда.

► Айни вақтда мутахассислар тун бўйи узлуксиз меҳнат қилиб, ишларни сифатли ва имкон қадар қисқа муддатда якунлаш учун хизмат олиб бормоқда.

⇒ Амалга оширилаётган ушбу ишлар келгусида электр таъминоти ишончлилиги ва барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади.

! Келтирилаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ