Қизиқарли хабарлар
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ ВА БУГУНИ
  • 15.03.2021
  • 2593

  Электр энергияси лотинча «electricus» сўзидан (қадимги юнонча «ἤλεκτρον») олинган бўлиб, зарядланган эркин электрон зарраларининг ўзаро таъсири ва тартибли ҳаракати натижасида юзага келадиган ҳодисалар мажмуи ҳисобланади.

  Ушбу атамани илк бор илмий адабиётга инглиз табиатшуноси Уилям Хилберт 1600 йилда ёзилган «Магнит, магнит жисмлар ва йирик магнит — Ер тўғрисида» асарида киритган.

  Рисолада магнит компасининг иш хусусиятини батафсил тушунтиради ва магнитланган жисмлар устида ўтказган ўзининг баъзи тажрибаларни тасвирлайди. Муаллиф асарида табиатдаги бошқа моддалар ҳам электрлаштирилиш, яъни маълум бир даражада магнит майдони ҳосил қилиш хусусиятига эга эканлигини аниқлайди.

  Қадимги аждодларимиз электр балиқларининг хусусиятлари ҳақида билишар эди...

  Милоддан аввалги 2750 йилларга оид қадимги миср ёзувларида бундай хусусиятга эга балиқлар «Нил момоқалдироқлари» деб номланган ва афсоналарга кўра улар «балиқларнинг ҳимоячилари» сифатида таърифланган.

  Яна минг йиллардан сўнг «кўринмас нур билан куйдирувчи» балиқлар ҳақида қадимги юнон, рим ва араб табиатшунослари, табибу ҳакимлари ўз ёдномаларида битиклар ёзиб қолдиришган.

  Масалан, Плиний оқсоқол ва Скрибониус Ларг электр балиғининг хусусиятлари, электр нурлари натижасида ҳосил бўлган электр зарядларининг фалажловчи таъсири борлиги ва бундай зарядлар ўтказувчан жисмлар бўйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини қайд этишган.

  Баъзи табиблар томонидан бош оғриғи каби касалликларга дучор бўлган беморларни даволаш умидида электр балиқларини ушлаш муолажалари буюрилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

  Ўртаер денгизида мавжуд бўлган қадимги маданиятлар баъзи нарсаларни, масалан, қаҳрабо дарахтининг қуриган шохларни мушук мўйнасига ишлақаб, сўнг енгилроқ нарсаларни тортиб олиш мумкинлигини билишган...

  Милетлик Фалес милоддан аввалги 600 йилларда статик электр энергиясини ўз кузатувларида қайд этиб борган. Айрим жисмлар бир-бирига ишлақаниши оқибатида маълум муддат магнитлик хусусиятига эга бўлса, айрим «магнетит» деб аталган ерости кўмирлари ҳеч қандай ишлов берилмаса ҳам айрим жисмларни ўзига ёпиштириб олишини ўрганган.

  Табиатшунос магнитланиш — электрланиш ҳодисаси билан умумий негизга эга эканлигини билмаган.

  Шундай қилиб, 1600 йилда Уилям Хилберт электр атамасини ўзининг асарида «амбер», яъни юнон тилида ἤλεκτρον: «электрон» — «қаҳрабо» деб атаб, унинг хусусиятларини ёзганидан сўнг бу табиат неъмати илмий асарларда тез-тез учрайдиган бўлди.

  Уилям Хилбертнинг XVII аср бошидаги илк тажрибаларидан сўнг «электр» атамаси эл орасида машҳур бўлиб, турли тажриба-синовлар ўтказиш бошланди.

  БАТАФСИЛ:  1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10- .

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ  Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

https://www.facebook.com/

>