2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлигида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилди.

  • 05.08.2026
  • 140
Магистрал электр тармоқлари энергетика объектларида байрам тадбирларига тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари таркибидаги энергетика объектларида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  • 04.08.2026
  • 142
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Ҳудудларда электр таъминоти тизимини такомиллаштириш ишлари жадал давом этмоқда

Президентимиз раислигида ёқилғи-энергетика соҳасининг устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

  • 04.08.2026
  • 130
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Очиқ тақсимлаш қурилмаларида оқлаш ва бўёқлаш ишлари амалга оширилмоқда

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Химия» подстанциясида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳудудида эстетик ҳолатни яхшилаш мақсадида бетон устунларни оқлаш, остки қисмини қора бўёққа бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 04.08.2026
  • 124
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида навбатдаги техник ўқитиш машғулоти ташкил этилди

Машғулот давомида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилди: Ташкилий тадбирлар; Ишларни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; Техник чора-тадбирлар; Техник эксплуатацияни ташкил этиш; Техник ҳужжатлар; Энергетика ташкилотларида ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари; Ҳудудлар, бинолар, иншоотлар ва хоналарни сақлаш.

  • 04.08.2026
  • 130
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

"Тошкент магистрал электр тармоқлар" филиали Чирчиқ шаҳар ҳамда Юқори Чирчиқ гуруҳи мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ҳамда қушлар қўнишига қарши изолятор қоплама (махсус соябон) ўрнатиш ишлар олиб борилмоқда.

  • 04.08.2026
  • 164
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Режалаштирилган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди

220/110/6 кВ кучланишли «ШГХК» подстанциясида 110 кВ кучланишли ШР-2-НС-1 ажратгичларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

  • 04.08.2026
  • 167
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 6 кВ кучланишли кабель тармоғидаги носозлик тикланиб, тақсимлаш қурилмасига кучланиш берилди

Бугун соат 21:40 да Тошкент шаҳридаги "Выставочная" подстанциясидан чиқувчи 6 кВ кучланишли кабель тармоғида шикастланиш бўлганлиги сабабли тақсимлаш қурилмаси кучланишсиз қолди.

  • 04.08.2026
  • 158
Ахборот хизмати: ДEҲҚОН ВА ФEРМEР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

❗️ Мавсумий агротадбирларни ташкил этишда магистрал электр тармоқлари "муҳофаза зонаси"га оид талабларига риоя қилинг!

  • 03.08.2026
  • 149
Янгийўл туманидаги янги электр тармоғи қурилиш-монтаж ишлари муваффақиятли якунланди

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 2 август куни Янгийўл туманида янги қурилаётган 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан, хавфсиз меҳнат шароити яратиш учун, истеъмолчилар вақтинчалик тармоқдан узиб турилган эди.

  • 03.08.2026
  • 159
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилмоқда

220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

  • 03.08.2026
  • 121
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: Хўжайли туманида жойлашган энергетика объектида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Хўжайли-2» подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

  • 03.08.2026
  • 122
МАХСУС ШТАБ ФАОЛИЯТИ: Давлатобод туманида Президент топшириқлари асосида энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Янгийўл тумани тажрибаси асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Назиров ҳамда Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзиев Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

  • 03.08.2026
  • 230
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 10 кВ кучланишли энергетика объектида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги, Оқолтин туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Тинчлик» подстанциясида электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

  • 03.08.2026
  • 133
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Каркидон» подстанциясида таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Подстанциялар хизмати, Чуст гуруҳи мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли, хавфсиз ва барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.

  • 03.08.2026
  • 127
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Электр таъминотидаги узилиш тупроқ ўпирилиши билан боғлиқлиги аниқланди

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! Бугун, соат 18:55 да «Выставочная» подстанциясида В-Т-1-6 кВ қурилмасида юзага келган носозлик сабабли Т-1 куч трансформатори фавқулодда ўчди.

  • 02.08.2026
  • 134
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Эски турдаги изоляторлар замонавий изоляторларга алмаштирилмоқда

35 кВ кучланишли Л-Савхозная электр узатиш ҳаво тармоғининг 5—25-сонли таянч устунлари оралиғида эскирган ПФ-4,5 турдаги изоляторлар замонавий ПСД-70Э турдаги изоляторларга алмаштирилмоқда.

  • 02.08.2026
  • 116
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

Жиззах шаҳрида жойлашган 110/35/10 кВ «Ўрда» подстанциясида мавжуд 2 дона 25,0 МВА куч трансформаторлар ўта юклама билан ишлаётгани туфайли 2 дона қуввати 40,0 МВА бўлган куч трансформаторлар олиб келинди.

  • 01.08.2026
  • 113
ТОШКEНТ ШАҲРИ: ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК ДОИРАСИДА ХАВФСИЗЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан аҳоли турар жойлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига яқин ҳудудларда жойлашган юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши юзасидан кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

  • 01.08.2026
  • 140
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида тунги назорат кўриги

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 220 кучланишли «40-Ю-1» ҳаво тармоғида тунги назорат кўриги ўтказилди.

  • 31.07.2026
  • 149