

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Хатирчи туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Кўмир» подстанциясида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида бир қатор техник ишлар бажарилди.
Жумладан, Т-2 трансформаторининг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида бўёқлаш ишлари ҳам амалга оширилди.
Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ