

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110/6 кВ кучланишли “Назархан” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-110 кВ куч трансформатори ва 1-секция 110 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ