2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли “Гўзал” подстанциясида модернизация ишлари давом этмоқда
  • 16.09.2026
  • 12

Аввал хабар қилинганидек, Ховос туманидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Гўзал” подстанциясида модернизация ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Модернизация доирасида подстанциядаги электр қурилмаларини янгилаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, АТ-1 трансформаторининг 110 кВ кучланишли ўчиргичлари ўрнатилди.

Шунингдек, айни вақтда АТ-1 трансформаторининг 220 кВ кучланишли уловчи симларини демонтаж қилиш ҳамда 220 кВ кучланишли ажраткичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишларнинг изчил амалга оширилиши подстанциянинг техник имкониятларини янада яхшилаш, электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш ҳамда электр энергиясини узатиш тизимининг барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!