Айни пайтда ижтимоий тармоқларда соатига 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар эълон қилиняпти.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида 12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарори асосида Нишон туманида янги қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектрстанцияси ҳамда «Талимаржон ИЭС» АЖнинг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида бугун, 12 декабрь куни 09:00 дан 14:00 гача бажарилиши режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари совуқ об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга қолдирилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2023 йил 16 ноябрдаги 219-сонли буйруғи ҳамда “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2023 йил 16 ноябрдаги 178-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Филиал тасарруфидаги “Сўғдиёна”, “Самарқанд”, “Иштихон”, “Чўпон-Ота”, “Сувли” подстанциялари ходимлари иштирокида 220 кВ кучланишли “Каттақўрғон” подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Самарқанд вилояти бошцармаси, Каттақўрғон тумани Ёнғин ўчириш бўлими ходимлари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрь санасидаги «Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги" 513-сонли қарорига мувофиқ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги энергетика объект — 500 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида «Зилзила содир бўлганда объект раҳбарияти ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракати» мавзусида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Юртимизда ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш бўйича йиллик анъана мавжуд. Негаки, ҳар йили иситиш мавсуми бошланганида бу масала муҳим аҳамият касб этиб, одатда ноябрь-декабрь ойларида қатор ушбу йўналишда қатор тадбирлар ўтказилади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали:
Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Аввало, сиз азизларни қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2023 йил январь-октябрь ойларида бажарилган ва йил якунига қадар амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Бугун, 2023 йил 7 декабрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда «Коррупцияга қарши курашамиз!» мавзусида тарғибот ва ўқув семинари ўтказилди.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли Амир Темур-2 электр узатиш ҳаво тармоғига оптик толали алоқа кабелини (ВОЛС) тортиш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 110/35/10 кВ кучланишли "Қорасув" подстанциясидан чиқувчи 35 кВли Л-Лангар электр узатиш линияси 9 декабрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар тармоқдан узиб турилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 86-сонли баёнига асосан 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” ўтказилмоқда.
“Конституция ҳафталиги” доирасида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Конституция – бахтимиз қомуси!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳаво совиб борган сари иситиш мосламаларига эҳтиёж ортиб боради. Шу даврда табиий газ, электр энергияси ёки муқобил ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш ҳажми кескин суръатларда ошади. Шу сабабли барча корхона ва ташкилотларда, ижтимоий соҳа объектларида, тураржой масканларида эҳтиёт чораларига амал қилиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Шу боис энергетика объектларидаям ҳар йили ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари ўтказилади.
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида бугун, 2023 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда Мадҳияси қабул қилинган саналар олдидан ижтимоий-бадиий давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Ориф Тўхташев ҳамда Юнусобод тумани “Ҳусниобод” маҳалласи профилактика инспектори, подполковник Хайрулла Дўстов иштирок этиб, Бош Қомусимизнинг яратилиш тарихи ва унда қамраб олинган жиҳатлар ҳақида сўз юритишди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан бугун, 2023 йил 6 декабрь кунли соат 09:00 дан 17:00 га қадар режалаштирилган — 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Амир-Темур-2 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғига оптик толали алоқа кабелини (ВОЛС) тортиш ишларини соат 14:01 да муваффақиятли якунланди ва бу ҳақда тегишли тартибда диспетчерлик хизматларига маълум қилинди.
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинларида эфирга узатилган «Оқшомга қадар» дастурининг «Энергия ресурсларда оқилона фойдаланиш — давр талаби» мавзусидаги эшиттиришда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов телефон алоқаси орқали иштирок этди.