2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида куз-қиш мавсумидаги муҳим вазифалар муҳокама этилди
  • 12.10.2026
  • 44

Аввал хабар берилганидек, бир ҳафталик малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиаллари раҳбарлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, магистрал электр тармоқлари директорларига бадиий китоблар совға қилинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А.Назиров томонидан 2026–2027 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқларида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда магистрал электр тармоқларидаги эксплуатация масалалари, технологик сарф миқдорини камайтириш, раҳбар кадрларда ижро масъулияти, ходимлар ишини бошқариш жараёнини босқичма-босқич рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш, тармоқдаги авариялар олдини олиш ҳамда аварияни бартараф этиш муддати қисқартириш, меҳнат самарадорлигини ошириш каби масалалар муҳокама этилди.

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати