

2026 йил 5–9 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ филиаллари раҳбарлари учун махсус малака ошириш курси бўлиб ўтди.
Мазкур курс раҳбарларнинг билим ва малакасини ошириш, замонавий бошқарув ҳамда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
Ўқув машғулотларида “Ўзбекистон—2030” стратегиясини амалга ошириш, давлат бошқаруви принциплари, халқаро савдо ва инвестиция интеграцияси, замонавий менежмент ва лидерлик ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш масалалари қамраб олинди.
Иштирокчилар ушбу йўналишлар бўйича билимларини мустаҳкамлаб, филиаллар фаолиятида бошқарув самарадорлигини ошириш юзасидан тажриба алмашдилар.
✍️ Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси
Facebook♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати