2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.103.1: Истеъмолчиларнинг куз-қиш мавсумидаги электр ва газ таъминотига оид саволларига жонли эфирда жавоб берилди
  • 09.10.2026
  • 16

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Эфирда гаплашамиз» дастурида энергия ресурслари истеъмоли юқори даражага чиқиш кутилаётган куз-қиш мавсумида электр ҳамда газ таъминотига оид ҳисобот маълумотлари тақдим этилиб, истеъмолчиларнинг саволларига жавоб берилди.

Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Табиий газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Аброр Йўлдошев иштирок этди.

Дастур давомида истеъмолчиларга айрим тавсиялар бериб ўтилди.

Радиобошловчи: Наффал Содиқжон ўғли.

Дастурни Мавжудахон Оппоқхўжаева тайёрлади.

Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати