ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (11-маълумот)
  • 01.02.2021
  • 469

  1721 йилда асос солинган Россия Империясининг Фанлар академияси Лодигинни Ломоносов номидаги мукофот билан тақдирлайди. 1876 йилда Павел Яблочков ўзининг чироқ лампасига патент олди ва у «Яблочков шағами» деб аталди. 1878 йилги Париж кўргазмасидан сўнг Яблочков ихтироси оммалаша бошлади.

  Россияда иши юришмаган Лодигин эса Америкага йўл олди. Океанортида унинг ихтироси Эдисон номи билан аталишини билгач, рус муҳандиси электр лампочкасини янада такомиллаштиришга киришди.

✅ 1820 йилда даниялик физик Эрстед электр занжирини қўшиш ва ажратиш пайтида компас кўрсаткичи тебранишини аниқлайди. 1821 йилда француз физиги Ампер электр ва магнетизм ўртасидаги боғлиқлик фақат электр токида кузатилиб, статик электр ҳолатида йўқлигини ўрганади.

✅  Сўнгра бу ихтиролар Жоул, Ленц ва Ом асарларида акс этади. 1830 йилда эса Гаусс электростатик майдон назариясининг асосий теоремасини эълон қилади.

⇒ 1 , 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10

 Ахборот хизмати http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>