Янгиликлар
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТИ ҚЎШИМЧА 250 МВА ҚУВВАТГА ОШИРИЛДИ
  • 20.10.2020
  • 850

  «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган «Жаҳон банки иштирокида «Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3284-сон қарорига мувофиқ «Ўзгариш» подстанциясига қўшимча юқори қувватли автотрансформатор ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.

 

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали 220–500 кВли 7 та юқори кучланишли подстанциялар ҳамда умумий узунлиги 601122 километр бўлган 220–500 кВли ҳаво линияларига хизмат кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, филиал ишчи-ходимларининг Энергетика вазирлиги стратегик чора-тадбирлари, Акциядорлик жамияти кўрсатмалари ҳамда филиал раҳбарияти иш режасига мувофиқ барқарор фаолияти, энг аввало, Фарғона водийси аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари, шу билан бирга ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини кафолатлаш борасида муҳим ўрин эгаллайди.

 
  Хўш, 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик, яъни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини тақсимловчи ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфига етказиб беришда электр энергияси қувватини ўтказиш имкониятларини ошириш борасида Фарғона водийсида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
 

 Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Товуш» МФЙ, Янги ҳаёт қишлоғи манзилида жойлашган 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 250000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторини 220 кВ, 110 кВ хамда 10 кВ кучланишга эга бўлган ячейкалари билан бирга янгидан қуриш ҳисобига АТ-3 — қўшимча юқори қувватли автотрансформаторни ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жорий йилнинг 17 октябрь куни қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари тўлиқ якунланиб, муҳандислик талабларига мувофиқ тасдиқланган ишга қўйиш дастури мувофиқ, автотрансформатор 72 соат давом этадиган синов режими асосида ишга қўйилди. Бажарилган ишларнинг якунига кўра 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида электр энергияси қувватини ўтказиш имконияти қўшимча 250 МВА ҳисобига ортди.

 
  Маълумот ўрнида: «Ўзгариш» подстанцияси орқали Қўқон шаҳри ва Қўқон эркин иқтисодий зонаси, шунингдек, вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара, Бувайда, Учкўприк, Бағдод, Риштон ва Сўх туманларида жойлашган истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб берилади.

  Филиал ходимлари саъй-ҳаракатларининг замирида электр таъминотидаги барқарор фаолият ҳамда самарали ва хавфсиз иш муҳитини яратиш, шу билан бирга, Президентимизнинг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган ПҚ-3284-сон Қарори ижросини таъминлашга қаратилган мақсадлар мужассам.

    Ғайратжон Шерматов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

«Фарғона магистрал электр тармоқлари»

филиали директори

 

2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/503

 

2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/511

 

2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/515

 

2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/528

 

  МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ШИМОЛИЙ-ҒАРБИЙ ҚИСМИДА, ХУСУСАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ, МОДЕРНИЗАЦИЯ ДАСТУРИ АМАЛИЁТЛАРИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/507

 

ЖАҲОН БАНКИ ҲАМКОРЛИГИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/184

 

   http://minenergy.uz/uz/news/view/872

 

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>