Янгиликлар
2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ
  • 02.10.2020
  • 1258

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали жами 7 та юқори кучланишли подстанциялар (1 та 500 кВли, 5 та 220 кВли ва 1та 110 кВли подстанцияларга) ҳамда 3 та 500 кВли, 11 та 220 кВли, 3 та 110 кВли, 2 та 35 кВли ва 2 та 10 кВли электр узатиш линияларига хизмат кўрсатади.

 

   Филиал тасаруффидаги электр узатиш линияларининг умумий узунлиги – 818,946 км ташкил этади ва подстанциялардан электр қувватини ўтказиш имконияти жами – 2636,6 МВАни ташкил этади.

 
 

   «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линиялари ва бино-иншоотларни тайёрлаш бўйича филиалнинг 127-сонли буйруғи ва мазкур буйруқ асосида чора-тадбир режаси ишлаб чиқилган эди.

 

   2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига электр ускуналари, электр узатиш линияларини тайёрлаш бўйича 2020 йилнинг февраль-сентябрь ойлари мобайнида қуйидаги ишлар ташкил этилди:

· Электр ускуналари, электр узатиш линияларини мукаммал таъмирдан ўтказиш бўйича қуйидаги амалиётлар бажарилди:
 

   Бажарилган барча иш ҳажми «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида техник назоратдан ўтказилди ва тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.

 
·   Электр ускуналари, электр узатиш линияларини жорий таъмирдан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар қуйидагича:
 
·   Филиал тасаруффидаги барча 7 дона подстанциялардаги ҳамда электр узатиш линияларидаги электр қурилмалари, контакт ҳамда қисқичли қисмлари қизиш ҳолати «тепловизор» назорат қурилмаси орқали назоратдан ўтказилди. Аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилди.
 
· «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан харид қилинган замонавий ЛК-70/220 русумдаги полимерли изоляторларидан 181 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига, маънан эскирган ПФ русумдаги изоляторлар алмаштирилди, бунинг эвазига ҳаво линиялари орқали электр энергиясини ўтказиш мустаҳкамлиги оширилди.
·   Жорий йилда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан 2,941 млрд. сўмлик 1 дона янги автокран махсус автомашинаси харид қилинди.
 
·  Филиал тасаруффидаги мавжуд 24 дона махсус автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 161,0 млн. сўмлик ишлар бажарилди, 52 дона автошина ва 9 дона аккумулятор билан жиҳозланди. 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча махсус транспорт воситалари ва механизмлар шай ҳолатга келтирилди.
· Филиал тасаруффидаги барча бино-иншоотлар техник назоратдан ўтказилди. Шунингдек, 500/220/35/10 кВли «Суғдиёна» подстанциясида ЗВН-ЗРУ биносининг том қисми «фольгоизоль» қопламаси билан (510м2) қопланди ва бино мукаммал таъмирланди.
·  Самарқанд регионал диспетчерлик хизмати, Подстанциялар хизмати, Релели ҳимоя ва электр синовлари хизмати, Ҳаво линиялари хизмати ҳамда Автотранспорт ва механизация гуруҳи ходимлари 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аварияли ҳолатларда тезкор таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш бўйича йўриқнома имтиҳонларидан ўтказилди.
 
·  Аварияни тиклаш бригадалари ташкил этилди ва улар зарур эҳтиёт қисмлар, транспорт ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланди.
·   Куз-қиш мавсумида диспетчерлик ва технологик бошқаруви ҳамда алоқа воситаларининг узлуксиз ишлаши таъминлаш мақсадида техник назорат ишлари ташкил этилди.

 

   Файзилло Қурбонов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

   «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: «КАТТАҚЎРҒОН», «СУВЛИ», «САМАРҚАНД» ВА «ЧЎПОН-ОТА» ПОДСТАНЦИЯЛАРИДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

   Эслатиб ўтамиз, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: филиал ўз ҳудудидаги юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялари орқали «Ўзбекистон МЭТ» АЖ номидан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан қабул қилиб, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналарига узатиш, шунингдек бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари, магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

   Шунингдек, филиал хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш коидалари ва санитария нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг амалдаги норматив ҳужжатларига риоя қилган ҳолда электр тармоқлари, ускуналари, қурилмалари, бино-иншоотлари, машина-механизмлари, алоқа воситалари ва бошқа техника ускуналари эксплуатация қилишни амалга оширади.

 

 

    «Самарқанд МЭТ» филиали таркибида қуйидаги бўлим, гуруҳ ва хизматлар мавжуд: Самарқанд регионал диспетчерлик хизмати, ишлаб чиқариш техника бўлими, капитал қурилиш бўлими; мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи; узатилган электр энергияни ҳисоблаш гуруҳи, таъминот гуруҳи, реле ҳимояси ва ўта кучланишли синов гуруҳи; ҳаво линиялари электр узатиш гуруҳи, подстанциялар хизмати (500/220/10 кВ ли «Суғдиёна», 220/110/35/10 кВ ли «Самарқанд», 220/110/35/10/6 кВ ли «Чўпон-ота», 220/110/6 кВ ли «Каттақўрғон», 220/110/10 кВ ли «Сувли», 220/110/10 кВ ли «Иштихон», 110/35/10 кВ ли «Горнорудная» подстанциялари), шунингдек алоқа гуруҳи, автотранспорт ва механизация гуруҳи.

    Подстанциялар сони 7 та, шу жумладан: 500 кВ - 1 та, 220 кВ - 5 та, 110 кВ - 1 та. Ҳаво тармоқлари сони жами: 22 та шу жумладан: 500 кВ-3та, 220 кВ -11 та, 110 кВ – 4 та, 35 кВ – 2 та, 10 кВ – 2 та. Ҳаво тармоқлари узунлиги жами: 818,946 км, ўчиргичларнинг сони 270 та.

 

 

   Директор: Қурбонов Файзилло Зубайдуллаевич. Фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул кунлари ва вақти: Сешанба, Жума 15:00 дан 17:00 гача

   Бош муҳандис: Абдурахмонов Абдумурод Абдурашидович. Фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул куни ва вақти: Чоршанба 15:00 дан 17:00 гача

   Манзил: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 151-уй. Телефон:+998-66-231-06-98. Факс: +998-66-233-35-63.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>