Янгиликлар
«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: «КАТТАҚЎРҒОН», «СУВЛИ», «САМАРҚАНД» ВА «ЧЎПОН-ОТА» ПОДСТАНЦИЯЛАРИДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР
  • 08.06.2020
  • 1103

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари томонидан Жамият маъмурияти тасдиқланган режага асосан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Суратда мақсадли йўриқнома ўтиш жараёни тасвирланган бўлиб, унда иш жараёнида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни тўлалиги ва яроқли эканлиги текшириб олинади

    Жумладан:

   220/110/35/6 кучланишли подстанциясида «ВП-220» ва «У-220» русумли мойли ўчиргичлар жорий таъмирланди. Подстанциядаги ускуналар созлиги юзасидан тафтиш кўриклари ўтказилиб, аниқланган носозликлар бартараф этилди. Айрим электр жиҳозларининг сиртки қаватидаги мойли ва лойли қопламалар ювиб тозаланди.

   Шунингдек, 220/110/10 кучланишли «СУВЛИ» подстанциясида «АТДЦТН- 125-220/110/10» русумли Т-2 автотрансформатори жорий таъмирлаш жараёнида бўялди. Коррозияга қарши бундай амалиётлар электр ускуналарининг фойдаланиш муддатини узайтириш билан бирга подстанцияларнинг эстетик қиёфасини ҳам яхшилайди.

   220/110/35/10 кВли «САМАРКАНД» подстанциясида «В-Т1-110» русумли элегазли ўчиргич жорий таъмирланди. Белгиланган тартибга мувофиқ, юқори кучланишли подстанциялардаги барча иш жараёни дастлаб хавфсизлик техникаси инструктажи орқали бошланади ва бажарилаётган ишларнинг ҳар бир босқичи алоҳида-алоҳида қайд этиб борилади.

   220/110/35/10-6 кучланишли «ЧЎПОН-ОТА» подстанциясида «В-МЖО-1-110» русумли ячейкасидаги ажратгич жорий таъмирланиб, модернизация лойиҳаси бўйича шлейфларни улаш ва бўёқ тортиш ишлари бажарилди.

   Бир сўз билан айтганда, юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи самарқандлик энергетиклар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан қўйилган иш режаларини ўз вақтида бажариб келмоқдалар. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг 2020 йил 28 май санасидаги ХБ-103-сонли Ёз мавсумида электр қурилмаларининг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича топшириғи «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча юқори кучланишли ҳаво линиялари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар томонидан ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>