Янгиликлар
2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ
  • 16.09.2020
  • 1217

Айни пайтда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси томонидан 792,41 километр узунликка эга 220–500 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари, умумий қуввати 2090,433 минг кВА бўлган жами 5 та 500–220 кВли подстанцияларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2020 йил 17 августдаги 246-сонли буйруғига асосан магистрал электр тармоқлари энергоускуналари, бино ва қурилмаларни 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш мақсадида «Сурхондарё МЭТ» филиали «Электр ускуналарини 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисида»ги 131-сонли буйруқ чиқариб, 18-банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқди.

2020 йилда филиал тасарруфида бўлган электр ускуналарни келишилган ва тасдиқдан ўтган жадвалга асосан капитал таъмирлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга ошириш режалаштирилган:

· 1 дона 220 кВлик ҳаволи ўчиргич 500 кВли «Сурхон» подстанциясида;
· 2 дона 110 кВлик ёғли ўчиргичлар 220 кВли «Шеробод» подстанциясида;
· 500 кВли Л–519 ҳаво электр узатиш тармоғининг 45 километрли қисми.
 

Ҳозирги кунгача:

· 2020 йил май ойида 500 кВли «Сурхон» подстанциясидаги В-СурШ-2-русумли ҳаволи ўчиргич капитал таъмирдан чиқарилди;
· 2020 йил апрель ойида 220 кВли «Шеробод» подстанциясидаги В-АТ-3 ёғли ўчиргични капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Май ойида эса В-Т-4 ёғли ўчиргичи капитал таъмирдан чиқарилди.

  Тасдиқланган режага асосан 500 кВ кучланиши, узунлиги 45 километр бўлган Л-519 ҳаво тармоғининг 364–460 ва 568–609 устунлари оралиғида мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди.    

  Жорий таъмирлаш ишлари бўйича 18 дона куч трансформаторлари ва 21 дона подстанцияларнинг хўжалик эҳтиёжи учун ўрнатилган трансформаторларида (ТСН), 85 дона 220, 110 кВли ёғли ва ҳаволи ўчиргичларда, 334,43 километр узунликка эа 220–500 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

  Бундан ташқари, ҳозирги кунгача 1704 км узунликдаги 220–500 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари кўрикдан ўтказилиб, топилган камчиликларни бартараф этилмоқда. Дарахт шох-шаббаларидан тозалаш ишлари режадаги 14,5 км ўрнига 19,5 км масофада бажарилди. 330 дона нуқсонли изоляторларни алмаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 1000 дона изоляторлар алмаштирилди. Шунингдек, фарфор изоляторларини ЛК-70/220 русумли изоляторларга алмаштириш режадаги 200 донадан айни айтгача 126 донаси алмаштирилди. 220–500 кВли ҳаво электр узатиш линияларида режалаштирилган 105 дона қушларга қарши тўсиқ (ППЗ) ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди.

Юқорида қайд қилинган капитал таъмирлаш ишлари «Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими иштирокида амалга оширилмоқда.

  Ҳисобот сўнггида эътиборингизга «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали балансидаги 220 кВ кучланишли «Шеробод» подстанциясини модернизация-реконструкция қилиш лойиҳасининг фотоальбомини ҳавола этамиз.

 
 
 
 
 
 
 
 
 

Тўра Намозов, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>