Янгиликлар
2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ
  • 04.09.2020
  • 912

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида ишлаб чиқилган режа-тадбирга кўра белгиланган ишларни якунламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «COVID-19» пандемияси асоратлари ҳамда жорий йил баҳор-ёз ойларининг иқлим инжиқликлари барча соҳа-тармоқлар қаторида энергетиклар учун ҳам синовли давр бўлди.

  Филиал жамоасининг ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашганлиги, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаргани туфайли жорий йил учун режалаштирилган электр қурилмаларини мукаммал таъмирлаш режаси бажарилди.

  Хусусан, 35–110–220 кВли кучланишли подстанциялардаги жами мукаммал таъмир режасига киритилган 19 дона ўчиргичлар ўрнига амалда 21 дона ўчиргичлар таъмирланиб, куз-қиш мавсуми олдидан юқори кучланишли электр ускуна ва жиҳозларининг фойдаланишга яроқлилик кўрсаткичи, элекр таъминотида ишончлилик даражаси бирмунча оширилди. Бир сўз билан айтганда, ўчиргичлар мукаммал таъмир амалиёти режага нисбатан 110,5 фоизга бажарилди.

  Шунингдек, режага мувофиқ 4 дона ҳаво компрессорлари таъмирлаш режалаштирилган эди. Амалда 5 дона ҳаво компрессорлари таъмирланиб, режа 125 фоизга бажарилди.

  Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, юқори кучланишли электр ускуна ва жиҳозларини мукаммал таъмирлаш ишлари бирмунча вақт талаб этадиган гуруҳли иш жараёни бўлиб, мавжуд қоида тартибларига биноан таъмирлаш ишлари бир неча босқичдан иборат бўлади. Бунда, табиийки, таъмирлаш гуруҳи муҳандис ва электрчилангарларининг иш тажрибаси ҳамда маҳорати катта аҳамиятга эга. Хавфсизлик техникаси бўйича муҳандислар эса таъмирлаш жараёни белгиланган инструкция бўйича тўлиқ, сифатли ва хавфсиз амалга оширилишини назорат қилиб боради.

  Фарғоналик энергетикларнинг 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик иш режасига 98,02 километр узунликка эга электр узатиш линияларини мукаммал таъмирлаш ишлари киритилган эди. Режага нисбатан 106.7 фоиз, яъни 104,62 километр узунликдаги ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан харид қилинган замонавий ЛК-70/220 русумдаги полимерли изоляторларидан 160 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига маънан эскирган ПФ ва ПС русумдаги изоляторлар алмаштирилди.

  Магистрал электр тармоқларида эксплуатация ишларини ташкил этишда транспорт ва механизмларнинг ўрни беқиёс. Ушбу йўналишда автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 83,5 млн. сўмлик ишлар бажарилди, 48 дона автошина ва 10 дона аккумулятор билан жиҳозланди. 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча махсус транспорт воситалари ва механизмлар шай ҳолатга келтирилди.

  Айни пайтда мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Филиал жамоасининг олдида режалаштирилган электр қурилмаларда жорий таъмир ишларини тўлиқ бажариш ва мавжуд бино-иншоотларни мавсумга тайёрлаш учун олиб борилаётган таъмир ишларини якунлаш каби вазифалар турибди.

  Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик соҳа вакиллари олдидаги асосий вазифалардан эканлиги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали заҳматкаш вакилларининг доимий эътиборида.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

  Рухсатингиз билан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали фаолиятига тааллуқли айрим маълумот ва хабарларни қўйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

  2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ФАРҒОНАЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР «ЭНГ НАМУНАЛИ ЖАМОА» ДЕЯ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/ 

  ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ «СОКИН» ПОДСТАНЦИЯСИДА АВТОТРАНСФОРМАТОРНИ ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ АМАЛИЁТИ ЯКУНЛАНДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  ФАРҒОНАЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЖАМИЯТ ТАСАРРУФИДАГИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИШДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ЖАМОАСИНИНГ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ПОДСТАНЦИЯЛАРДА ҚЎШИМЧА ҚУВВАТ ВА ЁЗГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ:  http://uzbekistonmet.uz/uz/

  КАБЕЛЬ КАНАЛЛАРИНИНГ БЕТОН ҚОПҚОҚЛАРИ — ТЕМИР-БЕТОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>