Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Товуш МФЙ ҳудудида жойлашган «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида «Жаҳон Банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 250000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторини 220 кВ, 110 кВ ҳамда 10 кВ кучланишли ячейкаларини янгидан қуриши ҳисобига қўшимча АТ-3 ўрнатиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Шунингдек, филиали тасаруффидаги подстанцияларда ёзги мавсум даврида электр қурилмаларни ишончли ишлаши ҳамда рўй бериши мумкин бўлган носозликларга йўл қўймаслик мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, филиал таркибидаги подстанцияларда ўрнатилган автотрансформаторларнинг совитиш тизимлари ва мой ҳайдаш насослари кўрикдан ўтказилди ҳамда двигателлар ҳимоя изоляцияси синов текширувидан ўтказилди. «Фарғона» подстанциясида икки дона совитиш тизими электродвигателлари таъмирланди. Автотрансформаторларнинг совитиш радиаторлари ювилиб тозаланди. Подстанцияларда ўрнатилган мой тўлдирилган электр қурилмаларда мой сатҳи меъёр даражасига келтирилди. Электр қурилмалардаги мавжуд контакт бирикмалар пиреометр воситасида текширилиб, носозликлар бартараф этилди.
«Сокин» подстанциясида янги ишга қўйилган 200 МВА қувватли автотрансформатор учун стационар ёнғин ўчириш тизими ишга туширилди ва «Фарғона», «Ўзгариш», «Ўзбекистон» ҳамда «Сокин» подстанцияларидаги мавжуд стационар ёнғин ўчириш тизимларининг иш ҳолатлари текширилди. Подстанцияларни сув таъминотини барқарорлаштириш мақсадида тик сув қудуқлари насослари таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Подстанциялардаги автотрансформаторларнинг совитиш тизимлари учун 4 дона электр двигателлар захираси яратилди. Филиал тасаруффидаги барча подстанцияларда мавжуд оралиқ ҳимоя зоналари майдонларни қуриган ўт-ўланлар ва бегона жисмлардан тозалаш ишлари якунланди.
Подстанцияларга хизмат кўрсатувчи ходимлар билан йилнинг иссиқ об-ҳаво мавсумида юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳамда кундузги ва тунги навбатчиликда самарали иш фаолиятини ташкил этиш мавзуларида юзасидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Филиал ходимларининг ҳаракатларининг замирида соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 16 сентябрь санасида тасдиқлаган ПҚ-3284-сонли қарори ижросини таъминлаш қаратилган асосий мақсадлар шаклланган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродовнинг 2020 йил 28 май санасидаги ХБ-103-сонли кўрсатмаси — Ёз мавсумида электр қурилмаларининг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича топшириғи «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларда амалга оширилиб келинмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати