Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ «СОКИН» ПОДСТАНЦИЯСИДА АВТОТРАНСФОРМАТОРНИ ЮҚОРИ ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ АМАЛИЁТИ ЯКУНЛАНДИ
  • 10.02.2020
  • 995

     Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги Арсиф ҚФЙ  ҳудудида жойлашган «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220/110/10 кВли «Сокин»  подстанциясида ўрнатилган АТ-2-125000 кВА қувватга эга автотрансформаторини «Жаҳон Банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 200000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторга алмаштириш, шу билан бирга,  замонавий микропроцессорли реле ҳимоя жиҳозлари билан таъминлаш ишлари якунланди.

     2020 йил 8 февраль куни ўрнатилган 200000 кВА қувватга эга бўлган автотрансформаторни ишга тушириш амалиёти муваффақиятли якунланиб, 72 соат давом этадиган синов режимига қўйилди. Айни пайтда янги автотрансформатор режим асосидаги юкламада нормал ҳолатда ишлаб турибди.

     Амалга оширилган ушбу модернизация амалиёти Фарғона вилоятининг «Сокин» подстанциясида электр энергия ўтказиш қувватини қўшимча 75000 кВА га ошириб, подстанция умумий ҳисобда 400000 кВА қувватга эга бўлганини маълум қиламиз.

     Маълумот ўрнида: «Сокин» подстанцияси орқали Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ туманлари ва Қувасой шаҳри ҳамда Андижон вилоятининг Асака тумани истеъмолчилари учун электр энергияси етказиб берилади.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>