Янгиликлар
2020–2021 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: «НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ҲИСОБОТИ
  • 22.09.2020
  • 762

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалининг электр энергияси таъминотида ўтказиш қуввати 1175 МВА бўлган 3 дона юқори кучланишли подстанциялар мавжуд. Булар 220 кВли «Сардор», «Оби-Ҳаёт» ва «Қизил-Ровот» подстанцияларидир.

 

 

 Шу билан бирга, филиалда узунлиги 564,62 км бўлган 1 та 500 кВ, 8 та 220 кВ ва 4 та 110 кВ ҳаво линиялари мавжуд.

 Шундан:

500 кВ — 58,686 километр;
220 кВ — 398,02 километр;
110 кВ — 107,92 километр.

  2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича электр қурилмаларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар:

 Мукаммал таъмирлаш:

110–220 кВли ўчиргичлар: йиллик режа 10 та, амалда 10 та (100 %);
Ҳаво компрессорлари: йиллик режа 3 та, амалда 3 та (100 %);
110–220 кВли ҳаво линиялари: йиллик режа 39.1 км, амалда 39.1 км (100 %).

 

 

Жорий таъмирлаш:

Трансформаторлар: йиллик режа 14 та, амалда 14 та (100.0 %);
110–220 кВли ўчиргичлар: йиллик режа 83 та, амалда 83 та (100 %);
Ҳаво компрессорлари: йиллик режа 7 та, амалда 7 та (100.0 %);
110–500 кВли ҳаво линиялари: йиллик режа 498,756 км, амалда 498,756 км (100 %).

 

 

   Куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида 5 та авариявий бригада ташкил этилган. Барча бригадалар махсус автотранспорт, алоқа воситаси ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

 

 

  Корхона балансида 17 дона хизмат ва махсус автотранспорт воситалари бўлиб, барча автотранспорт воситалари куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилган.

  Даврон Ташхўжаев, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали директори

  Эътиборингизга, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиалида томонидан мавсумгача бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз:

  «НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ТАРАҚҚИЁТНИ ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИСИЗ ТАСАВВУР ЭТИШ МУМКИН ЭМАС

uzbekistonmet.uz: http://uzbekistonmet.uz/uz/

  «НАМАНГАН МЭТ» ФИЛИАЛИ: ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ВА ПОДСТАНЦИЯЛАРДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

uzbekistonmet.uz: http://uzbekistonmet.uz/uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>