Янгиликлар
ЖАҲОН БАНКИ ҲАМКОРЛИГИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
  • 11.12.2019
  • 799

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сон қарори билан амалга оширилаётган «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳаси ҳамда электр энергия таъминоти тизимини, хусусан Миллий диспетчерлик маркази бошқарув тизимини замонавий технологиялар билан таъминлашга қаратилган SCADA/EMS/RTU тизимли дастурлари жорий этиш лойиҳалари шулар жумласидан.

 

Жорий йилнинг 9 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жаҳон Банки мутасадди ходимлари: Хусам Байдес — энергетика соҳаси етакчи мутахассиси, Ферҳат Эсен — энергетика соҳаси катта мутахассиси, Кожи Нишида — энергетика соҳаси катта мутахассиси, Мақсуджон Сафаров — энергетика соҳаси мутахассиси, Будак Дилли — энергетика соҳаси бўйича катта маслаҳатчи, Роҳила Юлдашева — энергетика соҳаси бўйича маслаҳатчи, Элена Клементева — дастур бўйича маслаҳатчи, таржимон Муслим Фозилов ҳамда Жамият маъмурияти иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда келгусида амалга ошириладиган бир нечта лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама этилди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг Жаҳон Банки ҳамкорлигида амалга ошираётган инвестицион лойиҳалари электр энергия тармоғини янгилаш, фаолиятда янги технологияларни жорий этиш, шу орқали технологик сарфларни камайтириш, электр таъминоти ишончлилигини ортиришга қаратилган.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

Ахборот хизмати

>