Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўзимдан ортган токни давлатга қандай тартиб ва нархда сотаман?»

Мурожаат эгаси: Мухторов Собит Абдуахатович

  • 14.02.2022
  • 361
Мурожаатчи: «Оқробот ҳудудида электр энергияси бугун 12 соатдан бери йўқ!»

Мурожаат мазмуни: «…Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Оқробот ҳудудида электр энергияси бугун 12 соатдан бери йўқ! Шунга шикоят қилмоқчи эдим... Шу масалада ёрдам берсангизлар...»

  • 07.02.2022
  • 316
Мурожаатчи: «Туманимиз ҳудудий электр тармоқлари ташкилотига мурожаат қилсак, бизнинг қўлимизда эмас, “миллий электр тармоқлари томонидан ўчирилади”, деб жавоб қайтаришади»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ногорахона маҳалласи, Биродарлик кўчаси 2-уйдан мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг маҳалламизда электр энергияси доимий тарзда узилиб туради... Туманимиз ҳудудий электр тармоқлари ташкилотига мурожаат қилсак, бизнинг қўлимизда эмас, “миллий электр тармоқлари томонидан ўчирилади”, деб жавоб қайтаришади.

  • 03.02.2022
  • 327
Мурожаатчи: “Нега ортиқча пул тўласам ҳам “светим” ёнмайди?”

Мурожаат мазмуни: «...Менинг хонадонимда ток ўчди. Нимага ортиқча пул тўласам ҳам ёнмайди? Кейин нимага Ургутда навбатчи ўтирмайди ва телефон рақами йўқ. Муаммомни ким ҳал қилади?»

  • 02.02.2022
  • 365
Мурожаатчи: “Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда”

Мурожаат мазмуни: «... Ассалому алейкум! Бизнинг маҳалламиз электр симёғочлари жуда эски, зимиз қўлбола усулда тайёрлаб ўрнатганмиз. Ҳозир симлар қўл тегадиган даражада пастлаб осилиб қолган. Сизлардан илтимос, шу маҳалламиз электр симёғочларни янги замонавий симёғочларга алмаштириб беришларингни сўрайман. Осилиб қолган электр тармоқлари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда.»

  • 19.01.2022
  • 345
Мурожаатчи: «Электр энергиясини кучланиши ўта паст даражада»

Мурожаат мазмуни: «...Электр энергиясини кучланиши ўта паст даражада. Маиший техникаларни кўп куйдирган. Кучланиш 120–140 вольт атрофида келади.»

  • 17.01.2022
  • 489
Мурожаатчи: «Қўшма корхона фаолиятини тўлиқ ишга қўйиш учун 220/35/6 кВ ли “Wang Da” подстанциясидаги ишлар тўлиқ якунланиши зарур»

Мурожаат мазмуни: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақуловга (17-сонли 12.01.2022 йилдан)

  • 14.01.2022
  • 551
Мурожаатчи: “Электр шити менга хавф туғдираётганлигини инобатга олиб, бошқа ҳудудга кўчириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”

Мурожаат мазмуни: «Юнусобод тумани, Уста Ширин кўчаси, 58-А-уйнинг олд қисмига юқори кучланишли электр трансформатори ўрнатилган. Мен ушбу манзилда тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчи эдим. Мазкур электр шити менга хавф туғдираётганлигини инобатга олиб, бошқа ҳудудга кўчириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

  • 10.01.2022
  • 457
Мурожаатчи: “Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди...”

Мурожаат мазмуни: «Ушбуни ёзиб маълум қиламанки, «Миллий электр тармоқлари» Қизилтепа туманига ишга кириш учун 2018 йилдан буён бир неча маротаба мурожаат қилдим. Қайта-қайта, оғзаки мурожаат қилгандим. Бўш иш ўрни йўқлиги тўғрисида оғзаки жавоб беришди. Лекин шундан кейин бир неча ходимларни ишга қабул қилишди. Менинг мурожааатим ўз ҳолича қолаверди. Сиздан илтимос, “Миллий электр тармоқлари” Қизилтепа туманига ишга киришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

  • 04.01.2022
  • 324
Мурожаатчи: “Айни фарзандларимиз мактабга, ўзимизни эса ишга борадиган вақтда чироқ ўчади”

Мурожаат мазмуни: «...Мурожатимнинг мазмуни шундан иборатки, мен Мелибоев Шуҳратжон Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яккатут қишлоғи, Сойтепа маҳалласи 47-хонадонида истиқомат қиламан. Ҳозирги кунда, қиш мавсумида бизда табиий газ йўқ. Электр ҳам айни керак вақтда, эрталаб 07:00 да ўчади.

  • 03.01.2022
  • 344
Мурожаатчи: “Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди!”

Мурожаат мазмуни: «“Свет”ни ўчириб асабни бузманглар! Ёш болаларим бор... Ҳаво совигандан кейин электр таъминотини узиб, асаб бузманглар. Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди. Телефонни кўтарса ҳам ёлғонларини бошлайди.»

  • 02.01.2022
  • 331
Мурожаатчи: “Кунига уч маҳал “свет” ўчади. “Электрасет” ходимлари келиб, трансформатор ортиқча юкламани кўтара олмаётганини айтиб, созлаб, чироғимизни ёқиб беришади. Шу устахоналарни...”

Мурожаат мазмуни: “...Уйда ток ўчиб қолди. Пули тугаган бўлса керак деб 50 минг сўм ташладим. Дарров ёнмади... “Электросет” рақамига қўнғироқ қилдим, ҳеч ким кўтармади. Пул ташлаганда “свет” ёнмаса, “электросет” телефонларини ҳеч ким кўтармаса, биз нима қилишимиз керак?!”

  • 27.12.2021
  • 504
Мурожаатчи: 910 кВт•соат электр энергияси қаерга кетди?

Мурожаат мазмуни: Мен Салимов Ҳасан Фарҳодович, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 119-уй, 76-хонадонда яшайман. 2020 йилгача хотиним ва қайнонамнинг ойлик маошидан ҳар ой электр энергияси учун ушланиб келинган. Шунинг учун 2020 йил декабрь ойида мен бориб компьютерда текшириб саҳифамдаги маълумотларни чоп этиб олганимда тўланган киловатт•соат 15939 кВт эди. Бир йилдан сўнг, 2021 йил 2 декабрь куни текширганимда, компютердаги шахсий кабинетимизда, тўланган ҳисоб кўрсаткичи 15029 киловатт•соатни кўрсатди.

  • 10.12.2021
  • 329
Мурожаатчи: “Бу каби 12 соатдан зиёд тармоқ узилиши ҳаддан ташқари кўп қийинчиликлар туғдирмоқда”

Мурожаат мазмуни: Мен фуқаро Меҳмонова Гулноза Миравлодовна Тошкент вилояти Паркент тумани Номданак қишлоғида истиқомат қиламан. Мана, икки ҳафтадан зиёдроқ вақтдан бери ҳар куни соат 17:00лар атрофидан электр тармоғи ўчирилиб қўйилади, то эртаси куни соат 10:00ларгача ўчади. Ҳар куни. Бу каби узоқ муддатли тармоқдаги узилишлар сабаб аҳоли яшаш шароитлари кескин ёмонлашиб, турмуш даражамиз оғирлашувига олиб келмоқда. Қишлоғимизда қариялар, ёш болалар, беморлар ва мактаб ўқувчилари кўп. Кимнидир соғлиғи оғирлашганда ёки кимгадир нимадир зарур бўлганда иложсиз аҳволда қолаяпмиз.

  • 06.12.2021
  • 442
Мурожаат мазмуни: «Илтимос, менга ёрдам беринг, уйимда ҳеч ким яшамаса ҳам электр ҳисоблагич пул ечиб олмоқда!»

Мурожаат эгаси: Салимжон Бутаев Мурожаатчининг манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, butaev1938@mail.ru

  • 26.08.2021
  • 430
Мурожаат: «Мен 3 йилдан буён халқимизга хизмат қилиб келаётган ёш тадбиркорман, талабаман, оила боқувчиси ҳам менман... Дўконимга еростидан электр кабели торттириш кимнинг вазифасига киради?»

Мурожаат эгаси: Маҳкамов Жаҳонгир Қаҳрамон ўғли Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, jaxongirmaxkamov@outlook.сom

  • 25.08.2021
  • 342
Мурожаат: «Менинг хонадоним электр тармоқларидан ҳеч қандай ўғриликларсиз фойдаланади!»

Мурожаат эгаси: Абдуллаев Миразиз Акбар ўғли Мурожаатчининг манзили: Тошкент шаҳри, abarovich212@gmail.uz Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зангиота 1-тор кўчаси, 11- уйда истиқомат қиламан. Менинг хонадонимга ўрнатилган янгича ҳисоблагичда «қизил» чироқ ёниб турибди. Яқинларимдан суриштириб билмасам, бу ўғрилик бўлгаб ҳолатларда ёнар экан ва тариф бўйича «икки баробар кўпроқ» ҳисоблар экан. Менинг хонадонимда электр тармоқларидан ҳеч қандай ўғриликларсиз фойдаланилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, сиздан мана шу юзага келган ҳолатни бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.»

  • 23.08.2021
  • 578
«Уй-жойга шартнома олишда амалий ёрдам сўрайман...»

Мурожаат эгаси: Абдукаримова Раъно Юсуповна Мурожаатчининг манзили: Сирдарё вилояти Мурожаат мазмуни: «...Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилган. Уй-жойга шартнома олишда амалий ёрдам сўрайман. Икки нафар фарзанднинг ёлғиз боқувчисиман...»

  • 20.08.2021
  • 437
>