Келиб тушган мурожаатлар
Қашқадарё вилоятидан фуқаро мурожаати: «Кўкдала ҳудудий электр тармоқлари ходими электр тармоғини асоссиз узиб қўймоқда...»
  • 21.06.2021
  • 443

Мурожат рақами: 26/21

Ҳолатни текшириш коди: 2b11afb375

Мурожаат эгаси: Қобилов Хўроз Холбоевич

Мурожаат келиб тушган вақт: 2021 йил, 18 июнь, соат 19:11.

Мурожаат қайд этилди: uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни, 2021 йил, 21 июнь куни, соат 10:37.

⇒ Мурожаат мазмуни: «...Мурожаатимнинг мазмуни шундан иборатки, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Кўкдала ҳудудий электр тармоқларида ишловчи Н.Х. 2021 йил 17 июнь куни спиртли ичимлик ичган, яъни маст ҳолатда Фермер хўжалигига қарашли ТП-1333 10 кВли линияни тармоқдан асоссиз узиб қўймокда. Шу ҳолатга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман».

⇒ Мурожаатга жавоб: «Ҳурматли фуқаро Хўроз Холбоевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз электрон мурожаатда кўтарган масала «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади».

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

☎️ ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ  — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46. Ижтимоий тармоқ саҳифалари

‼️ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

  Эътиборингизга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизмати томонидан het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида келтирилган эълонини ҳавола этамиз:

  Ҳурматли истеъмолчилар, тармоқларга хизмат кўрсатишда таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали  орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

⇒ Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:
Телеграм@hetmuloqot, @HET_admin,
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.
Call centre: 1154.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

  Фуқаро Хўроз Қобиловга, шу билан бирга, барча истеъмолчиларга het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотлар, огоҳлантириш ҳамда фойдали маслаҳатларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Бундан ташқари, қашқадарёлик истеъмолчилар "QASHQADARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ телеграм каналини кузатиб бориши мақсадга мувофиқ. Унда Қашқадарё вилояти электр тармоқларида олиб борилаётган созлаш-тиклаш ишлари ҳақидаги хабарномалар мазкур расмий канал орқали тез-тез эълон қилиб борилади.

  Барча истеъмолчиларга minenergy.uz, uzbekistonmet.uz, tpp.uz ва het.uz веб-сайти ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан бирга бир қатор мажбуриятлари ҳам мавжуд.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
  t.me/uzmetaxborotxizmati

>