Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТНИНГ МАЗМУНИ: Холиқ Бобоёрович, хайрли кун!
  • 03.02.2021
  • 705

  Холиқ Бобоёрович, хайрли кун!

  Сиз 2021 йил 16–17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг бевосита кўмаги билан бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё гидроэнергетикаси ва Каспий-2021» йиллик халқаро конгресси ва кўргазмасида иштирок этиш учун «Восток капитал» МЧЖдан рўйхатдан ўтгансиз.

  Афсуски, кўрсатилган телефон рақами: 998712085602 орқали сиз билан боғлана олмаяпман.

   Илтимос, айтинг-чи, форумдаги иштирокингиз ҳақида суҳбатлашиш учун сизга қачон ва қайси рақамга қўнғироқ қилишим орқали боғланишим қулайроқ бўлади?

   Анастасия Василевна Кадакина, маълумотлар базаси бўйича мутахассис |

  Тел.: | Москва: +7 495 10 99 509

  Email: AKadakina@vostockcapital.com| www.vostockcapital.com |

 

  МУРОЖААТГА ЖАВОБ:

  Ассалом алайкум!

  Биз Сизнинг таклифингизни, яъни «Восток капитал» МЧЖ томонидан 2021 йил 16–17 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг бевосита кўмаги ёрдамида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Марказий Осиё гидроэнергетикаси ва Каспий-2021» йиллик халқаро конгресси ва кўргазмасига таклифни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Элмуродов Холиқ Бобоёровичга маълум қилдик.

Сиз +998 (71) 208-56-02 рақамига иш вақти давомида (соат 9:00 дан 18:00 гача) қўнғироқ қилишингиз ёки «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг ёрдамчиси Қаюмжон Аманбаевич Абдуллаевга қўнғироқ қилиш орқали Жамият раҳбарияти билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998 (71) 236-68-05.

  Маълумот учун:

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.

  Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, 100084, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Телефон: +998 71-236-6808 (Ахборот хизмати)

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

E-mail: info@uzbekistonmet.uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>