Келиб тушган мурожаатлар
МУРОЖААТ МАЗМУНИ: «...Ҳеч ким электр энергиясидан фойдаланмаган вақтда Мажбурий ижро бўлими ходимлари томонидан ёлғон ўртача кўрсаткичлар ёзиб келинган!»
  • 28.07.2021
  • 470

  Мурожаат эгаси: Камолиддин Акмалевич Нуриддинов

  Мурожаат келиб тушган вақт: 2021-07-27 10:10:37

  Мурожаат мазмуни: «...Ассалому алейкум. Мурожаат ёзишимдан мақсад, Зангиота туман Хонобод ҚФЙ, Кичик Хонобод 102-уй манзилим (абонент рақами 1211252) қурилиши тугалланмаган ҳолатда бўлиб, ҳеч ким электр энергиясидан фойдаланмаган вақтда Мажбурий ижро бўлими ходимлари томонидан ёлғон ўртача кўрсаткичлар ёзиб келинган! Ўтган йили маҳаллада юқори кучланишли сим узилиб мени ва қўшниларимнинг қўпчилигини электр ҳисоблагич ускуналари куйиб қолган. 2021 йили май ойида "Зангиота ТЭТ" корхонаси томонидан янги электр ҳисоблагич ўрнатилди, эски куйган ҳисоблагичимни текширтириб, хотирасидаги кўрсаткичларни тиклаб, далолатномани "Зангиота ТЭТ"га топширдим. "Зангиота ТЭТ"  корхонаси 2021 йил 1 июнда қоғозда далолатнома тузди, аммо чамаси 900 000 сўмлик хато қарзимни қайта ҳисоблаб камайтиргани йўқ. Шу масалани ҳал қилишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман».

  ✔️Мурожаатга жавоб: "Ҳурматли фуқаро Камолиддин Акмалевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" Ажнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади".

  МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220-500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

  ☎️ ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ  — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46. Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7345

  ‼️ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

  Эътиборингизга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизмати томонидан het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида келтирилган эълонини ҳавола этамиз:

   Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

  ⇒ Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:

  Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

  Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

   Call centre: 1154

   “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

  ‼️ Фуқаро Нуриддинов Камолиддин Акмалевич, шу билан бирга, барча истеъмолчиларга het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотлар, огоҳлантириш ҳамда фойдали маслаҳатларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан бирга мажбуриятлари ҳам мавжуд.  

 

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>