Келиб тушган мурожаатлар
Фарғона вилоятидан фуқаро мурожаати: «Рақамлаштирилган электр ҳисоблагичларни хонадонларга ўрнатишдан олдин камчиликларини бартараф қилиб, кейин ўрнатинглар...»
  • 17.06.2021
  • 443

Мурожаат эгаси: Маъмуров Муроджон Абдиҳошим ўғли

Мурожаат келиб тушган вақт: 2021 йил, 16 июнь уни, соат 21:43.

Мурожаат қайд этилди: uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни, 2021 йил, 17 июнь куни, соат 9:21.

⇒ Мурожаат мазмуни: «...Мен Фарғона вилояти, Бувайда туманининг чекка қишлоғи — Ойимқишлоқда яшайман. Бугун, яъни 2021 йил 16 июнь эрталаб электр энергиясидан қарзимиз борлиги учун автоматик тарзда тармоқдан узилдик. Қарзимизни тўладим. Аммо 12 соатдан буён ёнгани йўқ. Туман электр тармоқларига 4–5 марта бордим. Вилоят электр тармоқлари корхонасига ҳам чиқдим (қўнғироқ қилдим). “Ана-мана, интернет секин, 3-9 соатда ёнади. Компьютер ишламаяпти, интернет секин” деб қулоққа лағмонни илиб, ҳозиргача вақтни ўтказишди. Мана, яна “свет” йўқ. Бунақа рақамлаштиришнинг кимга кераги бор? Биз қишлоқдагилар электр нималигини ёз фаслида билсак... Газ бизга орзу. Энди қарздор хонадонни токдан узиб, дастурларингни баҳона қилиб, яна сарсон қилинглар!».

Мурожаатга жавоб: «Ҳурматли фуқаро Муроджон Маъмуров, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган мурожаатингиз тегишли тартибда қайд этилди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ваколатлари доирасига кирмагани боис, турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади».

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, тармоқда қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

☎️ ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами — матбуот котиби 71/236-68-08 ва ИШОНЧ РАҚАМИ  — фуқаролар мурожаати учун махсус рақам 71/208-56-46. Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/7345

‼️ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

  Эътиборингизга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Матбуот хизмати томонидан het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида келтирилган эълонини ҳавола этамиз:

  Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

⇒ Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:
Телеграм @hetmuloqot, @HET_admin,
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.
Call centre: 1154.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

  Фуқаро Муроджон Маъмуров, шу билан бирга, барча истеъмолчиларга het.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бериб борилаётган маълумотлар, огоҳлантириш ҳамда фойдали маслаҳатларни кузатиб боришни тавсия этамиз. Электр таъминоти барқарор фаолият юритиш учун тизим ташкилотлари туну кун халқимиз хизматида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари билан бирга мажбуриятлари ҳам мавжуд.  

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
  t.me/uzmetaxborotxizmati

>