Келиб тушган мурожаатлар
«Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма мутахассисларига тақдим этамиз, сўнгра...»
  • 12.08.2021
  • 514

  Ходимлар билан ишлаш бошқармаси: «Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма мутахассисларига тақдим этамиз, сўнгра...»

  Мурожаат эгаси: Қурбонназаров Сухроб Эркин ўғли

  Мурожаат мазмуни: «Мен ишга кириш учун ҳужжат топширмоқчиман. Маълумотим олий. Шу йил Тошкент давлат техника университети магистратура босқичини тугатдим...»

  Мурожаатга жавоб: «Ҳурматли фуқаро Суҳроб Эркин ўғли! Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш бошқармасининг kadr_nes@mail.ru электрон почтасига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

  МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

  Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.

  Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

  Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

  Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

  Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқлади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

  Ҳурмат билан,

  Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

  Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида тез-тез эълон қилиниб, бу ҳақдаги ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 10 санасигача Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилмоқда.

  Яқин кунлар ичида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилиш арафасида. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғлаб, иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>