Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳаси, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга доир бир қатор фармон ва қарор имзоланди. Давлат раҳбарининг мамлакатимизнинг турли ҳудудларига ташрифи чоғида ҳам халқимизни оммавий спортга жалб қилиш масаласи доимий эътиборда туради. Ҳар бир давлат идора-ташкилотида тегишли норматив ҳужжатлар асосида «спорт тарғиботчиси» вазифаси юкланган ходимлар бўлиб, улар мазкур меҳнат жамоасида спорт тадбирларини уюштириш, турли спорт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда ташаббускор ҳисобланади.
2025 йил 21–23 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Chimgan challenge– 2025» тоғ фестивали доирасида ўтказилган вазирлик ва ташкилотларда фаолият юритаётган спорт таргиботчилари ортасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стритбол шахмат, шашка ва стол тенниси спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси» ҳам фаол иштирок этди.
Тадбир сўнгида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, вазир маслаҳатчиси Шарифжон Мўминджанов ҳамда ташкилотчилар томонидан фестиваль доирасида ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этган вазирлик ва идораларнинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
Натижалар қуйидагича: Мазкур спорт тадбирида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси» Одил Вохидов, Атом энергияси агентлиги «спорт тарғиботчиси» Давран Исанбеков, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «спорт тарғиботчиси» Бехзод Эгамов ҳамда «Ўзэнерготаъминлаш» АЖ «спорт тарғиботчиси» Рустамов Азимбек Азиз ўғли стритбол мусобақаларида фахрли 1-ўринни эгаллашди.
Шунингдек, тоғ фестивали доирасида ўтказилган спортнинг мини-футбол, волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари ғолиблари тақдирланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати