2025 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти иштирокида Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бозорини яратиш босқичлари ва “Марказий Осиё бўйича минтақавий энергетика бозорларини интеграция қилиш ва ривожлантириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида мазкур энергетика бозорининг ташкил этилиши минтақадаги давлатлар ўртасида электр энергияси алмашинуви ривожланиши ва ҳар бир давлат энергетика соҳаси учун ижобий таъсир кўрсатиши масалалари кўриб чиқилди. Жаҳон банки делегацияси ушбу лойиҳа доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилган ишлар борасидаги натижаларни ижобий баҳолади.
Бундан ташқари, Марказий Осиёдаги қўшни давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш бўйича таклифлар алоҳида эътиборга олиниб, муҳокама марказида бўлди. Хусусан, давлатлараро боғловчи электр тармоқларини қуриш ва мавжуд тармоқлардан самарали фойдаланиш бўйича энг мақбул таклифлар кўриб чиқилди.
Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати