«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Жамияти таркибидаги бошқа филиаллар каби электр энергиясини энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб берилишини амалга ошириш (транспортировка), магистрал электр тармоқларини таъмирлаш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр тармоқлари билан ўзаро алоқаларда иштирок этиш билан шуғулланади.
Филиалининг асосий мақсади магистрал ҳаво тармоқлари ва подстанциялар фаолиятини мувофиқлаштириб, истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлашдан иборат.
У «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ нинг 2019 йил 23 июлдаги 45-сонли буйруғи ҳамда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритади.
Филиал директори Расулов Анвар Ғаниевич, фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул куни ва вақти: жума куни, соат 14:00 дан 17:00 гача. Электрон почта: toshkentshahar@uzbekistonmet.uz
Подстанцияларда эксплуатация ишларини амалга оширишда маънан ва жисмонан эскирган электр ускуналарни замонавий халқаро стандартларга мос келадиган электр ускуналар билан янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарори асосида «Қўйлиқ», «Юксак» ва «Озодлик» подстанцияларида 2022 йилгача қиймати 48,5 млн АҚШ доллари миқдорида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши мўлжалланган.
Ҳозирги кунда қуйидаги ишлар бажарилди:
· «Қўйлиқ» подстанциясида 2х125 МВА қувватли трансформатордан 1 таси 200 МВА қувватлисига алмаштирилди. Бунинг натижасида 75 МВА қувват захираси яратилди. Иккинчи трансформаторни алмаштириш бўйича курилиш-монтаж ишларини якунлаш декабрь ойида мўлжалланган
· «Юксак» подстанциясида 2х40,0 МВА қувватли трансформатордан 1 таси 63,0 МВАли қувватли трасформаторга алмаштирилди. Бунинг натижасида 23 МВА қувват захираси яратилди. Иккинчи трансформаторни алмаштириш 1 ноябрь кунига мўлжалланган.
2020–2021 йил куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда узилишларнинг олдини олиш мақсадида 7 та подстанцияда жами 9 та ўчиргич ва 4 та куч трансформаторлари мукаммал таъмирланди. Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш билан бир қаторда электр хўжаликларини 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтиришга, электр энергиясини ҳисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича филиал учун янги уч қавватли маъмурий бино қурилиши мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда бино курилиши якунланди ва фойдаланишга топширилди. Мазкур даргоҳ энг сўнгги замонавий техника ва мебеллар билан жиҳозланган бўлиб, барча қулайликларга эга.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасаруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги маъмурий биноси «Учқун» спорт мажмуасида майдонидаги эски бино ўрнида қад кўтаргани ҳам Жамият ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштиргани рост. 6 та теннис майдончалари ва бир нечта бошқа спорт иншоотларига эга мазкур спорт-соғломлаштириш мажмуасида нафақат энергетиклар ва уларнинг фарзандлари, балки Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари кенг фойдаланишлари мумкин.
«Учқун» спорт мажмуасида Ўзбекистон Теннис федерацияси билан ҳамкорликда ёш таснифига қараб спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, теннис спорти машғулотлари белгиланган вақтларда карантинқоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилади.
Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчиларни аниқлаш мақсадида спортнинг теннис тури бўйича «Ёш энергетиклар» спорт мусобақаси ташкил қилинди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.
2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан подстанцияларимизда электр энергияси узатишда тармоқдаги йўқотишларга барҳам бериш, ускуналарни зўриқишдан муҳофаза қилиш мақсадида қувват сарфини ишончли назорат қиладиган «Radiomer» автоматлаштирилган тизими татбиқ этилмоқда.
«Radiomer» автоматлаштирилган тизими подстанция навбатчи ходимларига қабул қилинган ва узатилаётган электр энергия параметрларини, трансформаторлар ҳароратини назорат қилиш имконини яратади. Шу билан бирга ходимлар мобил телефонлари орқали электр энергия оқими маълумотларини кузатиб бориш ва сақланган маълумотларни олиш имкониятини беради.
uzbekistonmet.uz: «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТАҚДИМОТИ: ОЛДИНГИ ВА КЕЙИНГИ http://uzbekistonmet.uz/uz/
uzbekistonmet.uz: «TOSHKENT SHAHAR MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI» FILIALI TAQDIMOTI: OLDINGI VA KEYINGI http://uzbekistonmet.uz/oz/
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: КАРАНТИН ДАВРИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ http://uzbekistonmet.uz/uz/
«TOSHKENT SHAHAR MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI» FILIALI: KARANTIN DAVRIDAGI ELEKTR TA'MINOTI http://uzbekistonmet.uz/oz/
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ҲАШАР УЮШТИРИЛИБ, ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/
«TOSHKENT SHAHAR MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI» FILIALIDA HASHAR UYUSHTIRILIB, YOSHLAR O‘RTASIDA SPORT MUSOBAQASI O‘TKAZILDI http://uzbekistonmet.uz/oz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati