Янгиликлар
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТАҚДИМОТИ: ОЛДИНГИ ВА КЕЙИНГИ
  • 03.07.2020
  • 1534

   «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш дастури ҳақида қисқа маълумот:

 

   Подстанцияларда эксплуатация ишларини амалга оширишда маънан ва жисмонан эскирган электр ускуналарни замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган электр ускуналар билан янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарори асосида “Қуйлиқ” “Юксак” “Озодлик” подстанцияларида 2022 йилгача қиймати 48,5 млн АҚШ доллари миқдорида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

 

   Жумладан:

   Жорий йилда «Қўйлиқ» подстанциясида 11,0 млн АҚШ доллари миқдорида 2х125 МВА қувватли трансформатор 200 МВА қувватлисига алмаштирилади ва ОТҚ даги 35, 110, 220 кВли электр ускуналарни янги замонавий, элегаз ўчиргичлар ва ажратгичлар ўрнатилади.

   2021 йилда «Юксак» подстанциясида 32,2 млн АҚШ доллари миқдорида 2х125 МВА қувватли трансформатор 200 МВА қувватлисига, 40,0 ва 40,5 МВА қувватли трансформаторлар 2х63,0 МВАли қувватли трансформаторларга алмаштирилади ва замонавий  КРУЭ подстанцияси қурилади.

 

   2022 йилда «Озодлик» подстанциясида 5,3 млн АҚШ доллари миқдорида ОТҚ даги 10, 110, 220 кВли электр ускуналарни янги замонавий, элегаз ўчиргичлар ва ажратгичлар ҳамда 10 кВли тақсимлаш қурилмалари ўрнатилади.

Юқоридаги бажариладиган модернизация ишлари натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги истеъмолчилар, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектлари учун қўшимча 346 МВА қувват захираси яратилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>