Янгиликлар
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ҲАШАР УЮШТИРИЛИБ, ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
  • 13.02.2020
  • 1038

     Барчамизга маълумки, давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ёш кадрларда ватанпарварлик, юртга содиқлик ҳамда фидойилик туйғулари ўз касбига, оиласига, яқинларига меҳр-садоқатдан бошланади. Бундай улуғ туйғу ва тушунчаларнинг шаклланишида ҳалол ва самарали меҳнат фаолиятининг аҳамияти беқиёс. Зеро, меҳнат инсонни улуғлайди, билим-тажриба орттиришга сабабчи бўлади, ҳаётнинг турли синовларига бардошли қилиб тарбиялайди.

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам ёшлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Айниқса уларнинг саводхонлик даражаси, китобхонлик маданияти борасидаги савияси ва бадиий адабиётга меҳр қўйиши, аниқроғи ёшларда ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

     Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги муносабати билан филиал ёшларининг ташаббусига кўра  «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги барпо этилаётган маъмурий биносида ҳашар уюштирилди. Унда филиал Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 30 дан ортиқ ёшлари иштирок этишди.

     Ҳашарчи ёшларнинг саъй-ҳаракати билан бино ҳудуди тартибга келтирилди ва қурилиш ишидаги енгил ҳамда хавфсиз иш-юмушларга ёрдам берилди.  Бир сўз билан айтганда, ҳашарчилар томонидан йўл ва бино атрофидаги қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар ободончилик бошқармасининг махсус транспортлари орқали чиқарилди.  

     Бундан ташқари, филиалда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан спортнинг теннис тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.

     Ушбу спорт мусобақаси «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли «Учқун» спорт мажмуасида ўтказилиб, мусобақада корхонанинг 20дан зиёд теннис ишқибозлари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

     Ушбу тадбир доирасида ёшлар учун филиал раҳбарияти томонидан тушлик  ташкил этилди. Спорт мусобақаси фаоллари маъмурият томонидан рағбатлантирилди.

     «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида ўтказилган бундай тадбирлар ёш энергетикларда спортга ошнолик, умуминсоний фазилатлар, миллий урф-одат ва азалий қадриятга ҳурматни шакллантиради, деган умиддамиз.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>