2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
"ENERGO-IT" филиалида маънавий-маърифий учрашув
  • 24.11.2026
  • 13

"ENERGO-IT" филиалида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набирасига йўллаган мактуби мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Учрашув Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилди. Унда турли авлод вакиллари — ёшлар ва тажрибали ходимлар иштирок этди.

Иштирокчилар мактубнинг мазмуни юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришар экан, ундаги ҳаётий сабоқлар ва насиҳатларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятини алоҳида эътироф этдилар.

Бундай учрашувлар миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва ҳурмат муҳитини кенгайтиришга хизмат қилади. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati