2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Президент: «...Мен миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак!»
  • 24.11.2026
  • 8

Барчамизга маълум, кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сафар чоғида неварасига атаб ёзган мактуби эълон қилинган эди.

Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ташаббуси билан Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари иштирокида ушбу мактуб мазмуни билан танишиш тадбири бўлиб ўтди.

Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг набирасига айтган "Менинг ўз фикрларим юртимиздаги ҳар бир бобо ва ота, ҳар бир буви ва онанинг ўз азиз дилбандларига атаган юрак сўзларидир. Менинг ўз насиҳатларим Ўзбекистоннинг барча болаларига бағишланган эзгу тилаклардир", деган сўзлари ёшларда чуқур таассурот қолдирди.

✍️ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси 

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖАхборот хизмати