2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларида носозликларнинг олдини олиш чоралари кўрилди
  • 10.11.2026
  • 17

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Л-УзО юқори кучланишли электр узатиш ҳаво линиясида Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан махсус ҳимоя мосламаларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, қушларга қарши тўсиқлар (ППЗ) ҳамда қушлар таъсири натижасида электр қурилмаларининг ифлосланиши ва бунинг оқибатида қисқа туташув ҳамда электр узатиш линияларининг автоматик ўчишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олишга мўлжалланган ҳимоя соябонлари (зонт) ўрнатилди.

    Мазкур тадбирлар электр узатиш ҳаво линияларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ