

Ўзбекистон Республикаси Вазири Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 8 сентябрдаги 2-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида муҳим амалий тадбир ташкил этилди.
Мазкур қўмондонлик штаб ўқув машқи зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган авария, ёнғин ва жабрланганларни қутқариш жараёнларига бағишланди.
▶️ Машқ давомида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар:
▪️ Тезкор сафарбарлик: ходимлар соҳа мутахассислари фавқулодда вазият шароитида қисқа фурсатда ҳаракатга келтирилди;
▪️ Идоралараро ҳамкорлик: ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув бўлинмалари билан биргаликда мувофиқлаштирилган амалий ҳаракатлар бажарилди;
▪️ Инфратузулмани тиклаш: электр таъминотини изга тушириш ва зарарланган тармоқни тезкор тиклаш бўйича махсус иш режалари кўриб чиқилди.
▶️ Тадбирнинг асосий мақсади:
▪️ Фавқулодда вазиятларда энергетика тизимининг барқарор ҳамда хавфсиз ишлашини таъминлаш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва идоралараро ҳамкорлик механизмларини яна мустаҳкамлашдир.
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ