

Тошкент вилоятида Л-Райҳон электр узатиш линиясини «Эшонгузар» подстанциясига киритиш мақсадида олиб борилаётган реконструкция ишлари доирасида навбатдаги монтаж босқичи бажарилди.
Объектнинг 2- ва 3-пикетларидаги таянч устунлар оралиғига сим тортилди.
Мазкур ишлар 35 кВ электр узатиш линияси трассасини 110 кВ габаритларига мослаб реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қурилиш-монтаж ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.