2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: "Навоий" подстанциясидаги 10 кВ кучланишли қурилмада аниқланган носозлик бартараф этилиб, эълектр таъминоти тикланди
  • 22.10.2026
  • 12

ЭЪЛОН

Бугун соат 07:42 да Самарқанд вилоятида жойлашган "Навоий" подстанциясидаги 10 кВ кучланишли қурилма ҳимоя тизими ишлаши туфайли фавқулодда ўчди.

Натижада ушбу энергетика объекти орқали таъминланган Пайариқ туманининг айрим маҳаллалари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мутахассислар носозликни бартараф этиб, истеъмолчилар электр таъминотини тиклаш чораларини кўришмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

"Навоий" подстанциясидан чиқувчи 10 кВ кучланишли Хўжа Исмоил фидерида қисқа туташув содир бўлиб, тақсимловчи қурилма ҳимоя тизими орқали ўчган.

Айни пайтда навбатчи бригада аъзолари томонидан аниқланган носозлик оқибатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Қисқа муддатда истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.

Соат 08:40 да "Навоий" подстанциясидаги 10 кВ кучланишли ўчиргич уланиб, тақсимловчи қурилмага кучланиш берилди ва барча чиқувчи фидерлар электр таъминоти тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати