2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: «Мерганча» подстанциясида қурилиш ва электр жиҳозларини монтаж қилиш ишлари давом этмоқда
  • 21.10.2026
  • 22

Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилаётган «Мерганча» подстанциясида «Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент ва Фарғона участкалари жамоалари бир нечта йўналишда иш олиб бормоқда.

▪️ Насосхона биносида ғишт териш ишлари давом эттирилмоқда.

▪️ Умумподстанция бошқарув пункти — ОПУ биносида электр аппаратларини монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.

▪️ Ажратгичлар учун швеллерлар кесилиб, монтажга тайёрланмоқда.

Қурилиш майдонидаги ҳар бир йўналиш ўзига хос маҳорат ва аниқликни талаб этади. Ғишт теришдан электр аппаратларини ўрнатишгача бўлган жараёнларда жамоаларимизнинг кундалик меҳнати мужассам.

 

«Магистралтармоққурилиш» филиали — расмий канал