2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
  • 21.10.2026
  • 12

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарори ҳамда Жамиятнинг 2026 йил 6 октябрдаги БМ-367 сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида энергетика объектлари яқинида яшовчи фуқароларга электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида эҳтиёткор бўлиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
 

 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ