2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: «Юнусобод», «Астрономия» ва «Лимончи» подстанцияларидаги қурилмалар орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 20.10.2026
  • 42

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Дастлабки маълумотларга кўра, 110 кВ кучланишли «Сокин-2» ва «Ботаника-1» электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқолган.

Натижада Қибрай тумани, Тошкент тумани ҳамда Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Айни вақтда мутахассислар томонидан истеъмолчиларни бошқа электр манбаларига ўтказиш ҳамда электр таъминотини қисқа муддатларда тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

⚡️ МАЪЛУМОТ!

Аввал хабар берганимиздек, «Сокин» подстанциясида 110 кВ кучланишли «Л-Сокин-1» электр узатиш линиясидаги истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбадан таъминланди.

—

⚡️ МАЪЛУМОТ!

«Юнусобод», «Астрономия» ва «Лимончи» подстанцияларидаги қурилмалар орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

—

⚡️ МАЪЛУМОТ!

Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли «Л-Ботаника-1» электр узатиш линиясидаги истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбадан таъминланди.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ