2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: "Электр хавфсизлиги ойлиги" ҳамда куз-қиш мавсумидаги муҳим вазифалар юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди
  • 16.10.2026
  • 9

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда электр хавфсизлиги кўрик ойлиги доирасида «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 110 кВ кучланишли «Турон» подстанциясида амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулот давомида ходимларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш кўникмалари мустаҳкамланиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ўт ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий машқлар бажарилди.

Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда тезкор ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали